8 Май 2025 2212

“Соғлом инсон – соғлом миллат”: Корхоналарда спорт маданиятини шакллантиришга қадам

Корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш, ҳамда аҳолини оммавий спортга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассосиациясининг фаолиятини йўлга қўйиш ва корпоратив спортни ривожлантиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон корпоратив спорт ассосиацияси бошқарув кенгаши раиси Даврон Вахабов, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, таниқли тадбиркорлар иштирок этди.

Расмийлар ўз нутқларида ташкилотларда ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш орқали Президент илгари сураётган “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғоясини амалда татбиқ этиш муҳим эканини таъкидлашди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам ўз ташкилотларида футбол, футзал ва енгил атлетика каби спорт турларини оммалаштириш борасидаги режалари билан ўртоқлашишди.

Text to speech