Ру En O'z
22 Июль 2021 721

Токио-2020: Медиамарказ фаолиятига назар

Ҳозир бутун дунёдан келган ОАВ ходимлари Токио шаҳрида ўзлари учун ажратилган медиамарказда фаолият олиб боришмоқда. Шу жумладан, ҳамюртларимиз ҳам.

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун ажратилган медиамарказда Ўзбекистондан ташриф буюрган 10 нафар ОАВ вакиллари фаолият олиб боришмоқда. Ташкилий қўмита шартларига кўра, журналистлар ҳам ҳар куни коронавирус учун ПЗР тестларини топширмоқдалар.

Шунингдек, жараённи тарихга муҳрлаётган фотографлар учун ҳам катта қулайликлар мавжуд. Рўйхатдан ўтган расмий фотографлар ХОҚнинг расмий ҳамкорлари ҳисобланмиш “Nikon” ва “Canon” аппаратлари билан таъминланишмоқда. Интернет ва бошқа электрон нашр вакиллари учун юқори тезликдаги интернет муҳайё қилинган. Эътиборингизга бутун дунёга Олимпия ўйинларини ёритиб бораётган медиамарказ фаолиятидан суратларни тақдим қиламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech