3 Май 2025
1080
Чавандозимиз Эронда ғалаба қозонди
30 апрель - 2 май кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Дилшод Шокиров олтин медални қўлга киритди.
Спортчимиз ушбу муваффақиятга 110-115 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида эришди.
