3 Май 2025 1039

Дзюдочиларимиздан Душанбе “Катта дубулға” турнирида яна икки медаль

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга сазовор бўлди. Ўрта вазн тофасидаги беллашувларда йигитларимиз ўз номларини совриндорлар қаторига ёздириб қўйишди.

-73 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Ҳожиакбар Тошев, -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларда эса Муроджон Йўлдошев бронза медалларини қўлга киритишди.

Text to speech