1 Май 2025 2045

Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида очколар бўйича тенгсиз бўлишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида U17 тоифасидаги финал жанглари ўтказилди. Унда боксчиларимиз 8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
-48 кг: Ҳабибулла Сайназаров
-57 кг: Асилбек Абдуқодиров
-63,5 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев
-70 кг: Диёрбек Муродиллоев
-48 кг: Назокат Мардонова
-57 кг: Фарзуна Рўзиева
-60 кг: Рушанабону Исоева
-80 кг: Мавжуда Абдусаидова

Кумуш медаль:
-54 кг: Бобомурод Боймирзаев
-60 кг: Аброрбек Шарипов
-75 кг: Хуршидбек Жўраев
-50 кг: Шодиёна Мелиқўзиева
-54 кг: Сабрина Чакоманова
-70 кг: Улбосин Жалгасбаева
-75 кг: Самира Турғунова

Бронза медаль:
-52 кг: Асадбек Эсонбоев
+80 кг: Артур Кенесбаев
-52 кг: Қумринисо Муҳаммадова
+80 кг: Соҳибахон Худойбердиева

Аҳамиятлиси, Рушанабону Исоева мазкур ёш тоифасидаги қизлар орасида энг яхши боксчи деб топилди.

World Boxing томонидан ташкил этилган мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон делегацияси очколар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ҳар икки ёш тоифасидаги баҳсларда боксчиларимиз 15 тадан олтин ва кумуш, 12 та бронза медалларини жамғаришди.

Text to speech