30 Апрель 2025
1674
Таэквондочиларимиз клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 14 та медаль билан тугатишди
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-67 кг: Озода Собиржонова
Кумуш медаль:
-58 кг: Омонжон Отажонов
+73 кг: Светлана Осипова
Бронза медаль:
-62 кг: Севинч Ҳайитова
Шу тариқа, таэквондочиларимиз мазкур мусобақада 4 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.






