Ру En O'z
22 Июль 2021 1369

Токио-2020: Денис Истоминнинг илк рақиби аниқ

Бироз аввал Токио-2020 Олимпия ўйинларининг теннис беллашувларига ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Денис Истомин ўзининг илк рақибини билиб олди.

Юртимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси илк баҳсни ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши ўтказади. Эътиборлиси, ҳар икки теннисчи шу пайтгача ўзаро тўқнаш келишмаган.

Айни пайтда Истомин жаҳон тасниф жадвалининг 197-поғонасини эгаллаб турган бўлса, Нагал 160-ўринда турибди. Бўлажак беллашув 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олиши кутилмоқда.

Text to speech