28 Апрель 2025
1060
Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 250 нафар спортчи ўзаро беллашишди. Пойгалар турли ёш тоифаларида 20 километр велопойга ва 3 кмга югуриш бўйича ташкил этилди. Якунда эркаклар ва аёллар ўртасидаги ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Эркаклар:
1. Виктор Земцев
2. Андрей Шарипов
3. Аъзамжон Қодиров
Аёллар:
1. Виктория Морозова
2. Диана Валиева
3. Севара Чориева




