28 Апрель 2025 1667

Тошкентга World Aquatics, МОҚА ва Осиё Олимпия кенгаши делегацияси етиб келди

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА) биринчи вице-президенти ҳамда Қатар МОҚ президенти Шайх Жоаан Ол Соний, ООК вице-президенти Тани Абдулрахмон Ал Кувари бошчилигидаги юқори мартабали делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ООК вице-президенти Отабек Умаров кутиб олишди.

Ташриф доирасида мамлакатимизда олимпия ҳаракати, хусусан, сув спорти турларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича расмий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Text to speech