28 Апрель 2025
1194
Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медални қўлга киритишди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастур бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Ҳамюртларимиз финалгача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтиб, дастлаб Тожикистон, сўнг Корея Республикаси жамоаларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Афсуски, чемпионлик баҳсида дзюдо ватани бўлмиш Япония термасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилди ва спортчиларимиз кумуш медаль билан мусобақани якунлашди.
