28 Апрель 2025 1869

Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти мактабларда: Ёшлар спорт синовларида ўз салоҳиятини намоён этишмоқда

Пойтахтимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида мактаб ўқувчилари учун махсус спорт синовлари ўтказилмоқда.

Бугун ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этди. Улар Тошкент шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, спорт синовлари жараёнига бевосита гувоҳ бўлишди.

Хусусан, Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Юнусобод туманидаги 86 ва 220-сонли мактабларда бўлиб, ёш спортчиларнинг машғулотларини кузатишди. Расмийлар ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг спортга бўлган қизиқишлари, келажакдаги мақсадлари ва орзулари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech