25 Апрель 2025
1199
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланди
Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди. Беллашувларда 26 мамлакатдан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчи ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Дастурга кўра, бугун саралаш босқичи ва тантанали очилиш маросими ўтказилади. Эртадан спортчилар медаллар учун курашни бошлашади. Эслатиб ўтамиз, мусобақада қуйидаги гимнастикачиларимиз иштирок этишмоқда:
Яккалик баҳслар:
– Тахмина Икромова
– Анастасия Саранцева
Гуруҳ машқлари:
– Эвелина Атальянц
– Мафтуна Зоирова
– Аделья Файзулина
– Мумтозабону Исҳоқзода
– Амалия Мамедова
– Иродахон Содиқова
