19 Апрель 2025
1092
Ўзбек хоккейида яна бир тарихий натижа
Арманистонда ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг IV дивизион баҳслари якунига етмоқда. Мусобақадаги навбатдаги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия устидан йирик — 18:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларини яна бир бор қувонтирди.
Ушбу муваффақият билан жамоамиз илк иштирокдаёқ кейинги дивизионда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Энди йигитларимиз 2026 йил III дивизионнинг «B» гуруҳида қатнашишади.
