19 Апрель 2025
1688
“Соғлом инсон – соғлом миллат”: спорт синовларига рамзий старт берилди
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Соғлом инсон – соғлом миллат” умумхалқ ҳаракати доирасида ўқувчилар ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ҳамда ўқитувчилар иштирокида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақасига рамзий старт берилди.
Тантанали очилиш маросимида спорт ва таълим тизими вакиллари, мутасаддилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан расмийлар мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлоднинг жисмоний ривожланишини таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида тўхталишди.














