15 Апрель 2025 1233

Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақа юртимизда юқори савияда ташкил этилмоқда.

Тадбирда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё-Океания самбо иттифоқи раиси Аълам Муллаев ўз нутқларида юртимизда самбога бўлган қизиқишнинг катталиги ва бунинг натижасида юқори суратларда ривожланиб бораётгани, ушбу спорт келгусида Осиё ва Олимпия ўйинлари сингари йирик комплекс мусобақалар дастуридан доимий жой олиш эҳтимоли ҳақида тўхталиб ўтишди.

Маросимдан сўнг мусобақанинг финал блокига старт берилди ва беллашувлар қизғин тарзда давом этмоқда.

Text to speech