Ру En O'z
21 Июль 2021 1976

Мухтасар Тоҳирова “Асака”да тайёргарликни бошлади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг илк кунидан беллашувларга киришадиган ҳамюртларимиз орасида ўқ отиш спортидаги вакилимиз Мухтасар Тоҳировани ҳам учратиш мумкин. Мерганимиз бугун ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Даставвал халқаро ташкилот мутахассислари спортчимизнинг экипировкаси, қуроли ва бошқа қўшимча жиҳозларини текширувдан ўтказди. Барчаси белгиланган стандартлар асосида деб топилгач, ҳамюртимизга машғулотлар ўтказиш учун рухсат берилди.

Тоҳирова мураббийи Елена Кузнецова билан сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда. Машғулот Олимпия шаҳарчасидан 55 км узоқликда жойлашган “Asaka shooting range” ўқ отиш марказида ўтказиляпти.

Регламентга кўра, Мухтасар Тоҳирова эртага ушбу аренада 10 метрдан пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида барча рақибалари билан расмий машғулотни ўтказса, 24 июлдан саралаш босқичида финал ва Олимпиада медаллари учун курашга киришади.

Text to speech