12 Апрель 2025
117
Тошкентда саккизта терма жамоа иштирокида халқаро йиғин ўтмоқда
Шу кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Аҳамиятлиси, ҳозирда мазкур йиғинга Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони, Беларус, Қозоғистон ва Иордания жамоалари ҳам қўшилиб, 8 та терма жамоа биргаликда машғулот олиб бормоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳар бир давлат ўзининг асосий таркиб спортчилари билан қатнашмоқда. Улар орасида 10 нафарга яқин Олимпиада чемпионлари ва совриндорларини учратиш мумкин. Йиғин 20 апрелга қадар давом этади.