Ру En O'z
21 Июль 2021 676

Ксения Гулямовани табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Бош котиби Ксения Гулямова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ксения Сергеевна 1983 йил 31 июль куни Тошкентда таваллуд топган. Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ва Санкт-Петербургдаги Шарқий-Европа институтини тамомлаган.

Ксения Гулямова фаолиятининг бошида дастлаб PR, кейинчалик IT йўналишларида ишлаган. 2019 йил 1 апрель санасидан Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Ксения Сергеевна, шунингдек, Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари сифатида ҳам самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ксения Сергеевнани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech