9 Апрель 2025
1624
Енгил атлетикачиларимизнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун мамлакат енгил атлетика федерациясига ташриф буюриб, спортчиларимизнинг янги мавсумга олиб бораётган тайёргарлиги ва федерация фаолияти билан танишди. МОҚ раҳбариятини Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раҳбари, мамлакат енгил атлетика федерацияси раиси Акмалхўжа Мавлонов кутиб олди.
13 апрель куни VII Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Расмийлар учрашув давомида ушбу тадбирга тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашишди. Шунингдек, терма жамоа аъзоларининг олдинда турган йирик мусобақаларга олиб бораётган ҳозирлиги, улар учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам фикр алмашилди.







