8 Апрель 2025
1599
МОҚ раҳбарияти маркетинг ва медиа йўналишидаги режалар билан танишди
Бугунги глобаллашув даврида спорт маркетинг ва медиа соҳалари билан муҳим уйғунлик касб этади. МОҚ раҳбарияти Қўмитанинг Медиа ва маркетинг йўналиши бўйича режалари билан яқиндан танишди.
Расмийлар маркетинг орқали спорт мусобақаларига катта эътибор қаратилиши, спортчиларнинг шахсий имижи шаклланиши, ҳомийлик тизими йўлга қўйилиши муҳим эканини алоҳида таъкидлашди. Суҳбатда бу борадаги таклифлар қўллаб-қувватланиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.





