8 Апрель 2025 1652

Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди. Мулоқотда расмийлар “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик, оммавий спортни ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш, жойларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда спорт захирасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳолат билан танишди. Учрашувда мазкур йўналишлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот тингланди.

Суҳбат якунида режалаштирилган тадбирлар борасида керакли тавсиялар ва аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, спортчиларни пухта тайёрлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, ҳудудий ташкилотлар ва спорт муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Text to speech