7 Апрель 2025
750
Тошкентда стол тенниси мураббийлари учун семинар давом этмоқда
Пойтахтимизда стол тенниси мураббийлари учун ўтказилаётган семинар муваффақиятли ташкил этилмоқда. Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 30 нафарга яқин мутахассис иорданиялик мутахассис томонидан олиб борилаётган дарсларда ўз малакаларини оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида ташкил этилаётган ушбу лойиҳа 10 апрелга қадар давом этади.