6 Апрель 2025
1038
Халқаро спорт куни кенг нишонланди
1896 йил 6 апрель санасида замонавий Олимпия ўйинларига асос солинган. Ана шу тарихий воқеа муносабати билан ҳар йили 6 апрель — Халқаро спорт куни сифатида кенг нишонланади.
Бугун пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” ҳудудида ўзбек спортининг таниқли вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари вакиллари спорт юлдузларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Атлетларимиз эса кичик маҳорат сабоқлари орқали юртдошларимизга юқори кайфият улашдилар.