6 Апрель 2025 159

Бекзод Абдураҳмонов ХОҚ Атлетлар комиссиясининг вебинарида иштирок этди

Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Атлетлар комиссияси томонидан Миллий Олимпия қўмиталарининг Атлетлар комиссияси аъзолари учун юқори даражадаги вебинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Атлетлар комиссияси аъзоси, эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳам фаол қатнашди.

Мазкур вебинарда спортчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан юз бериши мумкин бўлган босимларга қарши курашиш масалалари юзасидан маърузалар ўтказилди. Шунингдек, фаолиятини якунлаган атлетлар учун Олимпия таълимоти асосида махсус курсларнинг йўлга қўйилгани, шу билан бирга уларни иш билан таъминлаш борасидаги дастурлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Бундай халқаро миқёсдаги учрашувлар ва тажриба алмашиш жараёнлари спортчилар учун улкан аҳамият касб этади. Ўзбекистонлик атлетларнинг бундай нуфузли платформаларда иштирок этиши мамлакатимиз спортчилари учун янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон МОҚ Атлетлар комиссияси 2022 йил ташкил этилган бўлиб, спортчиларимизнинг халқаро майдондаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида мамлакатимизда Олимпизм ҳаракатини янада тарғиб қилиш йўлида фаолият олиб боради

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu