5 Апрель 2025
195
Соғлом оила учун бирлашайлик
Бугун пойтахтимиздаги “Миллий боғ” сайилгоҳида “Соғлом оила учун бирлашайлик” шиори остида хотин-қизлар учун эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳамда 5000 қадам юриш тадбири ташкил этилди.
Юртимиз аёлларини соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда расмийлар барчани янада фаол бўлишга ундашди.
Унда Оксана Чусовитина, Светлана Осипова ва ўзбек спортининг бошқа юлдузлари ҳам иштирок этишгани қатнашчиларга мотивация берди.