5 Апрель 2025 182

Ойбек Касимов Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори билан қитъа чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Бугун Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори Набил Ал-Факиҳ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Яманлик мутахассисни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Томонлар учрашув мобайнида июнь-июль ойларида пойтахтимизда ўтказилиши кўзда тутилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

Ойбек Омилович суҳбатда мамлакатимиз ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун барча имкониятларни ишга солишини, бу борада маҳаллий мутахассисларда улкан тажриба мавжудлигини таъкидлади. Ўз навбатида, жаноб Ал-Факиҳ Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг янги раҳбарияти халқаро ташкилот билан яқин муносабатларни ўрнатиб бораётгани ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Шунингдек, меҳмон айни кунларда пойтахтимизда Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида ўтаётган мураббийлар семинари юқори даражада ташкил этилганига ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Тошкентда май ойида “Youth contender” мусобақасини ҳам ўтказиш билан боғлиқ масалалар, қолаверса ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида сўз юритишди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu