4 Апрель 2025 1106

Дастлабки ярим финаллардан кейин 4 нафар боксчимиз финалга йўл олди

Бразилия мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида ярим финалнинг дастлабки кун баҳслари ортда қолди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилди. Юртдошларимиздан Мадияр Данияров бронза медалини нақд қилган бўлса, қолган 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

-60 кг: Мадияр Данияров – Луиз Оливейра (Бразилия) 1:4
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Вишал (Ҳиндистон) 5:0
-50 кг: Асилбек Жалилов – Жадумани Манденгбам (Ҳиндистон) 3:2
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Михал Ярлински (Польша) 4:1
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров – Даниял Сапарбай (Қозоғистон) 5:0

Бугун ярим финалнинг иккинчи кун беллашувлари ўтказилиб, унда 3 нафар вакилимиз баҳс олиб боради.

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Хосе Фелипе (Гватемала)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Диас Молжигитов (Қозоғистон)
-85 кг: Акмалжон Исроилов – Якуб Страшевски (Польша)

Text to speech