31 Март 2025 227

Чигирев ва Гейниш жуфтлиги йилнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) жорий мавсум якуни бўйича энг яхшиларни эълон қилди. Аҳамиятлиси, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги “Энг яхши дебютанти” номинациясида ғолиб бўлди.

Ҳамюртларимиз жорий мавсум илк бор катталар ўртасидаги халқаро турнирларда иштирок этишди. Шунга қарамай, Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида олтин, Канада Гран-присида кумуш медалларга сазовор бўлишди.

Қолаверса, Бостон шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олиб, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритдилар.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu