25 Март 2025
131
Олимпиада совриндори Екатерина Хилькони табриклаймиз!
Бугун трамполин бўйича Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда 2009 йил Санкт-Петербургда ўтган жаҳон чемпионати, Доха-2006 ва Гуанчжоу-2010 ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Екатерина Хилько туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Екатерина Викторовнани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.