24 Март 2025
166
Расулжон Абдураҳимов янги мавсумдаги дастлабки совринини қўлга киритди
Ҳафта якунида Туркиянинг Анталья шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди. Абдураҳимов ушбу муваффақиятга ўзининг севимли параллель брусдаги машқ дастурида эришди.
Параллель брус:
1. Ферхат Арижан (Туркия) – 14.466
2. Расулжон Абдураҳимов (Ўзбекистон) – 14.200
3. Юсуке Танака (Япония) – 13.600