24 Март 2025
932
Конкурчилар яна бир бор “Uzbekistan global tour”да беллашишди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Uzbekistan global tour” мусобақасининг 4-босқичи ўтказилди. Қизиқарли баҳслар якунида қуйидаги чавандозлар ўз йўналишларида ғалаба қозонишди:
«А» тоифаси (135 см тўсиқ баландлиги): Баҳромжон Газиев («Лейди» лақабли отда);
«D» тоифаси (120 см): Баҳромжон Газиев («Лейди»);
«B» тоифаси (115 см): Бегзод Рўзмуҳаммедов («Навруз»);
«С» тоифаси (110 см): Муҳаммадюсуф Йўлдошев (“Янг С”)
«Е» тоифаси (105 см): Рустам Йўлдошев («Ганс»)
«F» тоифаси (95 см): Обиджон Ҳакимов («Ураган»)
Бошланғич отлар тоифаси: Алишер Эркинов (“Уильям Эйч”)
6 тўсиқ: Баҳромжон Газиев («Лаблураш»).



