Умар Бозоров Тбилиси “Катта дубулға” турнири чемпиони!

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Қувонарлиси, -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари жам бўлган мазкур вазнда ёш умидли полвонларимиздан бири ўзининг ажойиб иштироки билан яққол ажралиб турди. Бозоров финалда франциялик Алексис Мэтьюдан устун келди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун баҳсларида -66 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медаллари билан тақдирланишган эди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu