23 Март 2025
159
Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовни табриклаймиз!
Бугун таэквондо WT бўйича Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Улуғбек Рашитов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.