Дзюдочиларимиз Тбилиси “Катта дубулға” мусобақасини иккита медаль билан бошлашди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Енгил вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккита бронза медали ёзилди.

Ҳар икки медалга -66 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилларимиз Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфиллаев эгалик қилишди. Учинчи ўрин учун баҳсда Ортиқов озарбайжонлик Рашад Елкиев, Нутфиллаев эса мезбон Лаша Надирадзедан устун келди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu