20 Март 2025
327
Кирсти Ковентри — Халқаро Олимпия қўмитасининг янги Президенти
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг 144-Сессияси давомида ташкилотнинг янги раҳбари маълум бўлди. Унга кўра, зимбабвелик Кирсти Ковентри ХОҚ Президенти этиб сайланди.
Шу тариқа, тарихда илк бор аёл киши ХОҚ бошқарувига келмоқда. Ковентри айни пайтда Атлетлар комиссияси раҳбари ҳисобланади.