Грецияда ХОҚнинг 144-Сессияси ўз ишини бошлади
Айни кунларда дунё спорти ҳамжамиятининг нигоҳи Грециянинг Олимпия ва Коста Наварино шаҳарларига қаратилган. Боиси бугундан мазкур шаҳарларда Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессияси бошланади. 21 мартга қадар давом этадиган мазкур тадбирда ХОҚнинг янги Президенти сайланади. Шунингдек, бокс спортининг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларидан жой олиши борасида якуний қарор қабул қилинади.
17 март куни ХОҚ Ижроия қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Унда World Boxing ташкилотининг боксни бўлажак Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича таклифи қўллаб-қувватланди.
Дастурга кўра, бугун Олимпия шаҳрида Сессиянинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Эртадан тадбир Коста Наварино шаҳрида давом эттирилади. ХОҚнинг янги Президентини сайлаш 20 март кунига белгиланган. 21 март санасида эса янги раҳбар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. ХОҚ Президентлиги учун даъвогарлик қилаётган номзодлар:
Шаҳзода Файсал Ал Ҳусайн (Иордания)
Себастян Коу (Буюк Британия)
Кристи Ковентри (Зимбабве)
Ёхан Элиаш (Буюк Британия)
Давид Лапартян (Франция)
Хуан Антонио Самаранч-кичик (Испания)
Моринари Ватанабе (Япония)