Ру En O'z
17 Июль 2021 1702

Академик эшкак эшувчиларимиз Токиога йўл олишди

Кеча тунда академик эшкак эшиш бўйича XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз Токиога жўнаб кетишди. Бугун куннинг иккинчи ярмида улар Олимпия шаҳарчасига етиб бориши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафаралиев юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Сафар давомида уларга мураббий Дмитрий Шугуров ҳамроҳлик қилмоқда.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида академик эшкак эшувчиларимиз 24 июль куни эрта тонгда саралаш босқичида иштирок этишади. Спортчиларимиз эртадан мусобақа ўтказиладиган каналда ўз машғулотларини бошлаши кўзда тутилган.

Text to speech