17 Март 2025 150

“Uzbekistan Global Tour”да учинчи босқич ғолиблари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал Ҳорсес Стабле” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Узбекистан Глобал Тоур” мусобақасининг навбатдаги босқичи ташкил этилди.

Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар баҳсида қуйидаги спортчилар ўз йўналишида ғалаба қозонишди:

«А» тоифаси, 135 см (тўсиқ баландлиги): Оқил Собиржонов («Paris» лақабли отда);
«D» (120 см): Саидамирхон Турғунбоев (“Cornet BS”);
«B» (115 см): Дилшод Шокиров («Kaskat»);
«E» (110 см): Мила Исроилова (“Shef blue”);
«С» (105 см): Асал Саидаҳмедова («Karina»);
«F» (95 см): Мумтозбегим Ҳакимова («Champion»);
Бошланғич отлар: Ниғмат Исмоилов («Akstafa»).

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu