Боксчи қизларимиз Сербиядаги жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунлашди
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
-66 кг вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимизни эслаб ўтамиз:
Кумуш медаль:
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу жаҳон чемпионатида қўлга киритилган тарихий натижа билан мамлакат бокс федерацияси, мураббийлар штаби ҳамда спортчи қизларимизни самимий қутлайди.