16 Март 2025
296
Даниил Ейбог жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олди
Хитойнинг Пекин шаҳрида шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог юқори натижа кўрсатди.
Ейбог 500 метр масофага кечган баҳсда Б финали иштирокчилари орасидан ўрин олди. Якунда у саккизинчи натижани кўрсатиб, ушбу масофадаги дунёнинг энг кучли 10 спортчиси қаторида қайд этилди.