16 Март 2025
241
Мираброр Усмонов хотирасига парашахмат бўйича “Ёрқин келажак” турнири ўтказилди
Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Таниқли ўзбек арбоби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ раҳбари хотирасига бағишлаб ташкил этилган ушбу тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам қатнашди.
Турнир рапид шахмат йўналишида, швейтсарча тизим асосида ўтказилиб, 9 тур давомида энг кучлилар аниқланди. Якунда ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.