15 Март 2025 121

МОҚ раҳбарияти “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашди

Юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида оммавий кўчат экиш акцияси бўлиб ўтмоқда. Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Спортчилар боғи” ҳудудида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, таниқли спортчилар иштирокида ана шундай тадбирлардан бири ўтказилди.

МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этиб, бир нечта туп кўчат экишди. Наврўз умумхалқ байрами олдидан ташкил этилаётган бундай умуммиллий лойиҳа барча қатнашчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu