15 Март 2025 118

Ниш-2025: Навбаҳор Ҳамидова финалда!

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз яна бир тарихий натижа қайд этишди. -66 кг вазн тоифасида қатнашаётган Навбаҳор Ҳамидова боксчи қизларимиз орасида биринчи бор жаҳон чемпионатларининг финал йўлланмасига сазовор бўлди. Ярим финалгача етиб борган Фарзона Фозилова (-48 кг), Сабина Бобоқулова (-50 кг) ҳамда Феруза Казакова (-52 кг) эса бронза медалларига сазовор бўлишди.

-48 кг: Фарзона Фозилова - Юлия Чумгалакова (Россия) 0:5
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ху Меийи (Хитой) 0:4
-52 кг: Феруза Казакова - Панг Чол Ми (КХДР) 0:5
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Албина Молдажанова (Россия) 4:3

Бугун мусобақада дам олиш куни финал жанглари эртага ташкил этилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu