14 Март 2025
91
Эътибор марказида Миробод туманидаги таълим муассасалари
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун Миробод туманидаги бир қатор таълим муассасаларига ташриф буюриб, у ерларда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун мавжуд шароитларини ўрганди. Жараёнда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳамроҳлик қилди.
Расмийлар кун давомида тумандаги 1 ва 2-сон спорт мактаблари, 294-умумтаълим мактаби, “Women & Kids” хусусий спорт клуби, Тошкент транспорт техникуми ҳамда Тошкент фармацевтика институтида бўлишди. Ўрганиш давомида аёллар ва болалар спортига ҳам алоҳида аҳамият қаратиш, хусусий клублар фаолиятини қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар белгилаб олинди.