14 Март 2025 157

Талабалар учун оммавий спорт мусобақалари йўлга қўйилади

Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари билан талаба ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди. Суҳбатда ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш орқали уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланувчилар қамровини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида маълум машқларнинг бажарилишида юқори кўрсаткичларга эришган талабаларни I, II ва III даражали нишонлар билан тақдирлаш, уларга эсдалик совғаларини тақдим этиш каби таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг натижаларини рақамлаштириш борасида ҳам фикр билдирилди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu