Олмазор туманидаги таълим муассасаларида спортга яратилган шароитлар ўрганилди

Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг пойтахтимиздаги таълим муассасаларида спортга яратилган шароитлар билан танишишда давом этади. Бугун мутасаддилар Олмазор туманида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ), 28-умумтаълим мактаби ҳамда Миллий гвардия қошидаги спорт мактабини кўздан кечиришди.

ЎзМУдаги ўрганиш ишлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов расмийларга ҳамроҳлик қилди. Мутасаддилар таълим муассасаларида ёшларнинг шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, машғулотлар графигини кўздан кечириб, мураббийлар ва ёш спортчилар билан суҳбатлашишди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu