Таълим муассасаларида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимиздаги ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида таълим муассасаларида оммавий спорт мусобақаларини йўлга қўйиш бўйича йиғилишлар ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти мазкур лойиҳа бўйича йўлга қўйилаётган штаб фаолияти билан танишди.

Штабга Спорт вазирлиги ва МОҚдан ташқари масъул ташкилотларнинг мутахассислари бириктирилган. Вазир Адҳам Икрамов суҳбатда беллашувларни таълим муассасаларидаги ўқувчи ва талабаларнинг сони, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда йўлга қўйиш бўйича фикр билдирди. Шунингдек, баҳслар ўтказиладиган залларнинг имкониятларини ўрганиш муҳимлиги белгилаб олинди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu