17 Июль 2021
1948
“Ўзбек йўлбарслари” Олимпиадага қизғин ҳозирланмоқда
Ҳозирги кунда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Токиода бўлажак Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда. Марат Қурбонов бошчилигидаги жамоамиз айни пайтда Олимпиададан аввал сўнгги йиғинни якунлаш арафасида турибди.
Токио йиғинига лицензиатларимиз қаторида терма жамоанинг 2 ва 3 рақамли боксчилари ҳам жалб этилган. Уларнинг иши, шубҳасиз, асосий жамоадагиларга спарринг-рақиб вазифасини бажаришдир. Машғулотларда техник ҳаракатлар устида ишланмоқда.
Асосий жамоа 21 июль куни Олимпия шаҳарчасига кириб жойлашади. Жамоанинг қолган вакиллари эса 23 июль куни Тошкентга қайтиб келади.