12 Март 2025 1320

Янги селекцион мусобақанинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди

Жорий йил ўзбек спортида селекцион характерга эга “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаси йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳамда спорт федерацияларининг масъуллари иштирокида ушбу мусобақани ташкил этишга оид йиғилиш ўтказилди.

Режага кора, беллашувлар дастлаб минтақалараро, сўнг вилоят ва Республика босқичларида ташкил этилади. Суҳбат давомида мусобақа дастуридан ўрин оладиган спорт турлари ва ёш тоифаларини шакллантириш бўйича фикр алмашилди.

Text to speech