12 Март 2025 286

Таэквондочиларимиз янги мавсум аввалида тиббий текширувдан ўтказилди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтказилди. Марказнинг тор доирадаги мутахассислари спортчиларнинг саломатлигини кўздан кечириб, уларга керакли тавсияларни беришди.

Ҳозирда спортчилар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб боришяпти. Шундан сўнг жамоа апрель ойида Хитойда ўтадиган нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиши кўзда тутилган.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu